Жамият

Бухорода ижтимоий муҳтожларга уйлар топширилди

© uzbekistan24В Бухаре сданы в эксплуатацию новые типовые дома
В Бухаре сданы в эксплуатацию новые типовые дома - Sputnik Ўзбекистон
Вилоят бўйича жорий йилда жами 102 нафар уй-жойга муҳтож ногирон ва меҳнатга лаёқатлилиги чекланган фуқаролар рўйхати тузилган бўлса, шундан 70 нафарига йил якунига қадар янги қурилган арзон уй-жойлар топширилиши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Бухоро вилоятида барча шаҳар ва туманларда ногиронлар, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар учун уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилмоқда, деб хабар қилди вилоят матбуот-хизмати.

В Бухаре сданы в эксплуатацию новые типовые дома - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда йил охиригача 9 мингдан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилади
"Бугун Ғиждувон туманидаги 9 та ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ўз турар жойларига эга бўлишди. Уларга уйларни топшириш маросими Ғиждувон туманидаги "Позагарон" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди", — дейилади хабарда.

Вилоят бўйича жорий йилда жами 102 нафар уй-жойга муҳтож ногирон ва меҳнатга лаёқатлилиги чекланган фуқаролар рўйхати тузилган бўлса, шундан 70 нафарига йил якунига қадар янги қурилган арзон уй-жойлар топширилиши режалаштирилган.

Қолаверса, бундай инсонларнинг яшаш шароитлари ҳам ўрганиб чиқилиб, уй-жойларнинг бошланғич бадаллари учун жами 283 млн сўм маблағлар фуқароларнинг вилоят "Қишлоқ қурилиш" банкида очилган ҳисоб рақамларига ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон республикаси Олий Мажлис Сенат аъзоси, вилоят ҳокими Ў.Барноев, бир гуруҳ республикадан ташриф буюрган мутасаддилар, вилоят, туман ҳокимлиги раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллар иштирок этишди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала