Жамият

Хусусий боғчаларнинг электр ва газ учун тўловининг 50%ини давлат тўлаб беради

© Sputnik / А. ВарфоломеевУтренник в детском саду Ташкента
Утренник в детском саду Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Бунда нодавлат мактабгача таълим муассасалари инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан "ноль" қийматда берилган биноларда ҳамда хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ташкил этилган бўлиши лозим

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан хусусий боғчаларнинг истеъмол қилинган электр ва газ таъминоти учун тўловларининг 50%и 2023 йил 1 январгача давлат бюджети томонидан тўланадиган бўлди.

Дети и воспитатели детского сада - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Янги боғчалар давлат-хусусий шериклик асосида қурилади

Ҳужжатга мувофиқ, ойлик компенсация тўлови Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, туманлар ва шаҳарлардаги (Тошкент шаҳри бундан мустасно) нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловларнинг 50 фоизи давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Бунда нодавлат мактабгача таълим муассасалари инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан "ноль" қийматда берилган биноларда ҳамда хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ташкил этилган бўлиши лозим.

Электр ва газ учун тўловнинг қолган 50 фоизини нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз ҳисобидан тўлайди.

Таълим муассасаси заруратдан келиб чиқиб, ойлик компенсация тўловини олиш учун тегишлилигича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ёки вилоят молия бош бошқармасига ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Компенсация тўлови суммаси қопланиши лозим бўлган ҳисобот ойидан бошлаб, ўн икки ой давомида тўлаб берилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала