Жамият

Путин МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашди

© Администрация президента РоссииВстреча с руководителями органов безопасности и спецслужб стран СНГ
Встреча с руководителями органов безопасности и спецслужб стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Путин ўта хавфли жиноятчилар рўйхатини тузиш, уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция ва бошқа муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Кремлда МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон террор хавфи энг паст мамлакатлар рўйхатидан жой олди

У сўзи аввалида МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 43-йиғилиши қатнашчиларини қизғин қутлади.

"Дунёда вазият жудаям кескинлашиб кетди ва Россия Қуролли кучларининг самарали ҳаракатидан сўнг террорчилар қаерга қочишлари ва қайтишлари бизни бефарқ қўймайди. Бу оқим қайси томонга йўналаётганлиги ва унинг давлатларимиз ва халқларимиз учун қанчалик таҳдид солишини тушунамиз. Шу сабабли ҳам ўзаро ҳамкорлигимиз муҳим ўрин тутади", деди Путин.

Путин шунингдек, ўта хавфли жиноятчилар рўйхатини тузиш, уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция ва бошқа муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала