Жамият

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари билан сув муаммоси бўйича ҳамкорликни тиклади

Ҳозирги кунда Қирғизистон билан қўшма ишчи гуруҳ ташкил қилинмоқда, шунингдек Туркманистон билан ҳам ҳамкорликдаги лойиҳалар мавжуд

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўтган шу йил мобайнида Ўзбекистон минтақадаги давлатлар билан сув муаммолари бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларда ўз саъй-ҳаракатларини фаолаштирди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Шавкат Мирзиёевдан Марказий Осиё бўйича "олти дипломатия" таклифи

Бу ҳақда куни кеча Тошкентда бўлиб ўтган очиқ ўқув семинарда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев маълум қилди.

"Сув масалалар бўйича икки томонлама ишчи гуруҳларнинг мақсадли учрашувлари ўтказилмоқда. Ҳамкорлик ҳаракатлари конструктив мулоқот руҳида ва қўшни давлатларнинг манфаатларини ўзаро ҳурмат қилиш руҳида ўз ифодасини топмоқда", — деди Ҳамроев.

Бунга мисол, 2016 йил ноябрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида тузилган ишчи гуруҳи ташаббуслари туфайли кўплаб долзарб масалалар ҳал қилинди. Шу вақт ичида бир қанча учрашувлар ўтказилиб, уларда сув муносабатларининг барча соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Постоянный координатор ООН Хелена Фрейзер посетила Каракалпакстан - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
БМТнинг Ўзбекистондаги вакили: Орол муаммосини биргаликда ҳал қилиш керак

Хамраевнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг бошқа яқин қўшниси — Тожикистон билан ҳам иш олиб борилмоқда. Ҳамкорлик ишчи гуруҳи фаолияти жараёнида икки мамлакат манфаатларига таъсир кўрсатадиган барча сув хўжалик масалалари ҳар томонлама батафсил муҳокама қилиниб, самарали ҳал қилинмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ҳамкорлиги уч томонлама ишчи гуруҳи доирасида самарали ҳамкорлик ривожланмоқда, унинг таркибига "Амударё" сув хўжалиги ташкилоти киради. Томонлар ўзаро ишонч ва бир-бирларининг манфаатларига ҳурмат руҳида ҳар томонлама дарё сув оқимларидан биргаликда фойдаланиш масалалари ҳал қилинмоқда.

Бугунги кунда Қирғизистон билан биргаликда ишчи гуруҳ тузилмоқда.

"Минтақадаги сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш учун ўзаро мақбул механизм ва тамойиллар барча мамлакатлар манфаатлари, мавжуд бўлган муаммоларни ҳал этиш учун барқарор, узоқ муддатли, ва энг муҳими, ишончли асос яратишга имкон беради", — деди Шавкат Ҳамроев.

Унинг фикрича, бугунги кунда минтақада трансчегаравий ҳавзаларда сув ресурсларини бошқариш билан боғлиқ янги муаммолар пайдо бўлмоқда. Улар аҳолининг ўсиши, озиқ-овқатга бўлган талабнинг кўпайиши, саноат ривожланиши, иқлим ўзгариши, музликларнинг жадал эриши ва бошқа кўплаб антропоген омиллар билан боғлиқдир.

Ҳамроевнинг сўзларига кўра, трансчегаравий сув ресурсларини биргаликда фойдаланиш учун умумий ечим топмасдан, Марказий Осиёдаги муаммолар янада кучаяди.

Судно на дне Аральского моря - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Россия Орол денгизини қайта тиклашга ёрдам берадими

"Шу боис, Ўзбекистон минтақавий давлатлар билан сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш бўйича ҳар томонлама мулоқотни амалга оширишга тайёр ва халқаро ҳуқуқ нормалар асосида тегишли конвенцияларни фаол равишда ишлаб чиқилишига чақиради", — деб якун ясади Ҳамроев.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала