Сенат 2018 йилги давлат бюджетини маъқуллади

Oбуна бўлиш
Мамлакатда инфляция кўрсаткичлари 14 фоиз атрофида бўлиши мўлжалланяпти

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида 2018 йилги давлат бюджети маъқулланди, деб хабар берди "Жаҳон" АА.

Пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Сенат ялпи мажлиси: бюджет муҳокамаси, ички ва ташқи ишлар вазирларининг ахбороти

Мажлисда қайд этилишича, жорий йилда мамлакатда ялпи ички маҳсулот 5,5 фоиз, жумладан, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 5,7 ўсиши прогноз қилиняпти. Товар ва хизматлар экспорти эса 14,4 фоизга ошиб, 13,9 миллиард АҚШ долларига етиши кутилмоқда. Бунда ижобий сальдо 854 миллион доллардан зиёдни ташкил қилади.

Шунингдек, мамлакатда инфляция кўрсаткичлари 14 фоиз атрофида бўлиши мўлжалланяпти. Давлат бюджети 0,1 фоиз профицит билан ижро этилиши кўзда тутиляпти.

2018 йилги давлат бюджети халқаро молия институтлари томонидан тан олинган макроиқтисодий кўрсаткичлар, баҳолаш индекслари асосида тузилган.

Хусусан, 2018 йилда ялпи ички маҳсулот 290,6 триллион сўм миқдорида, дефлятор 14,1 фоизни, истеъмол нархлари индекси 12-13 фоиз атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Давлат бюджети ЯИМга нисбатан 0,02 фоиз профицит билан ижро этилишини тасдиқлаш кутилаяпти.

Янгиликлар лентаси
0