Ўзбек армияси тасарруфидаги АҚШ зирҳли техникаларини илк бор намойиш этди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПосетители военной выставки
Посетители военной выставки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Намойиш ўзига хос шоу тарзида бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Тошкентда чоршанба куни ўзбек армияси тарихида илк марта мавжуд жанговар техника намойиши бўлиб ўтди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Намойишда Америка зирҳли машиналари диққат марказида бўлди. 320 бирликдан иборат мазкур техника Ўзбекистонга АҚШ армияси томонидан 2015 йилда беғараз асосда берилганди.

Бундан ташқари, мамлакат қуролли кучларига қарашли, ГАЗ-66 ва Зил-131 негизидаги тактик-техник машиналар, БТР-80 зирҳли машинаси, 120-миллиметрли гаубица, 23-миллиметрли қўшалоқ зенит қурилмаси, 120-миллиметрли ўзиюрар авиадесант қурилмаси намойиш қилинди.

© Sputnik / Рамиз БахтияровВоеннослужащий ВС РУз
Военнослужащий ВС РУз - Sputnik Ўзбекистон
Военнослужащий ВС РУз

Шунингдек, махсус вазифалар бажарувчи аскарлар ҳам омманинг алоҳида қизиқишига сазовор бўлди. Бу ерда шунингдек, дала ошхонаси ҳам фаолият кўрсатди ва совуқ қотган томошабинларга иссиқ чой тарқатилди.

Намойиш ўзига хос шоу тарзида бўлиб ўтди. Ўзбекистон армияси бўлинмалари сафда юриш, қўл жанги техникаси, ўқотар қуроллардан фойдаланишдаги маҳоратларини кўрсатиб беришди.

Бундан ташқари, 30-миллиметрли автоматик гранатомёт, Россияда ишлаб чиқарилган йирик калибрли ўзи ўқланувчи ОСВ-96 снайпер винтовкаси, Драгунов снайпер винтовкаси ҳамда дунёга машҳур АК-47 автомати ва танкка қарши кўп марта қўлланилувчи RPG-7 гранатомётлари намойиш қилинди.

© Sputnik / Рамиз БахтияровПосетители военной выставки
Посетители военной выставки - Sputnik Ўзбекистон
Посетители военной выставки

Эслатиб ўтамиз, ушбу акция Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида ўтказилди.

Жаҳон халқаро институтлари мунтазам равишда чоп этиладиган маъруза ва ҳисоботларида Ўзбекистон Қуролли Кучларини МДҲдаги энг кчли армиялардан бири деб атайди. Мисол учун, Global Firepower экспертларининг охирги тадқиқотларига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг қудратли ҳарбий кучга эга давлат сифатида қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0