Жамият

Миллий банк ўзининг мобил иловасини ишга туширди

© Jeshu JohnИспользование мобильных приложений в смартфоне
Использование мобильных приложений в смартфоне - Sputnik Ўзбекистон
Milliy сервисининг асосий хусусияти пул ўтказиш бўйича хизматларнинг қиймати ҳисобланади, у атиги 0,5 фоизга тенг

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистон Миллий банки ўзининг Milliy деб номланган мобил иловасини ишга туширди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Фойдаланувчилар илова ёрдамида Мижозлар Milliy мобил иловаси ёрдамида нафақат пластик карталардан маблағлар ўтказишдан фойдаланишлари мумкин, балки турли хизматлар учун пул тўлаш имкониятига ҳам эга бўладилар. Масалан, уяли алоқа ва интернет, коммунал хизматлар, йўл қоидасини бузганлик учун жарима, солиқлар, рақамли телевидение учун илова орқали тўлов қилиш мумкин.

Национальный Банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Миллий банк сўмдаги маблағни хорижий валютада юбориш хизматини йўлга қўйди

"Milliy сервисининг асосий хусусияти пул ўтказиш бўйича хизматларнинг қиймати ҳисобланади, у атиги 0,5 фоизга тенг. Шу билан бирга, ўтказма учун лимит йўқ. Ушбу иловани App Store ва Google Playда мобил қурилмага бепул юклаб олиш мумкин", — деб маълум қилди банк матбуот хизмати.

Milliy мобил иловасининг бошқа ноёб жиҳатлари орасида UzCard ва VISA NBU карталари бўйича қолдиқлар ва кўчирмаларни кўриш функциялари, кўрсатилган карталарни масофадан блоклаш/очиш имконияти, шунингдек, мижознинг ҳисоблари, депозитлари ва кредитлари бўйича маълумотлар олиш бор.

Sputnik мухбирлари мазкур иловани ўз телефонларига ўрнатиб фойдаланиб кўришди ва илова устида ҳали ишлаш кераклигига амин бўлишди. Масалан, ҳисоб ёки VISA картаси рақамини қўшиш чоғида илова фойдаланувчини идентификация ва мобиль банк хизматини ёқтириш учун банкка боришни таклиф қилади. сўм карточкаси эса ҳеч қандай муаммосиз қўшилади.

Миллий банк 1991 йил сентябрда Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов фармони билан ташкил этилган ва бугунги кунда мамлакатдаги энг йирик молия-кредит муассасаси ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала