Қримга олиб чиқиб кетилган маданий бойликлар Ўзбекистонга қайтарилади

Oбуна бўлиш
Контейнерни текшириш чоғида божхоначилар ва Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари араб тилидаги 29 та қўлёзма ҳамда 16 та сопол буюмни топишган

ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. Қрим республикасига ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетилган маданий бойликлар Ўзбекистон Республикасига қайтарилади. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Қрим бўйича бош тергов бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қримда Самарқанддан тарихий буюмларни олиб келган аёл жавобгарликка тортилди

Тергов маълумотларига кўра, қримлик Гулнора Эмирова исмли аёл Ўзбекистоннинг ваколатли органларидан рухсат олмасдан ҳамда божхона ҳужжатларини расмийлаштирмасдан умумий қиймати 1,2 млн рубль бўлган музей қимматликларини Қримга контейнерда жўнатиб юборган.

Контейнерни текшириш чоғида божхоначилар ва Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари араб тилидаги 29 та қўлёзма ҳамда 16 та сопол буюмни топишган. Аёлда маданий бойликларни олиб киришга рухсат берувчи ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган.

“Терговнинг барча далилларини инобатга олган ҳолда, суд Эмировага уч йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилади. Маданий бойликлар ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасига қайтарилади”, — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0