Ўзбекистон президенти Қирғизистон Жогорку Кенеши спикерини қабул қилди

© Пресс-служба президента РТПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече с главой Татарстана Рустамом Миннихановым
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече с главой Татарстана Рустамом Миннихановым - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни мамлакатга расмий ташриф билан келган Қирғизистон Жогорку Кенеши спикери Достонбек Жумабековни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Қирғизистон парламенти нуфузли делегациясининг мазкур ташрифи жорий йил Тошкент ва Бишкек шаҳарларида бўлиб ўтган олий даражадаги самарали учрашувларнинг мантиқий давоми эканини алоҳида таъкидлади.

Визит президента Кыргызстана Сооронбая Жээнбекова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Жээнбеков Қирғизистон Мирзиёевнинг ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди

Томонларнинг амалий ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган қатъий сиёсий иродаси, турли даражадаги алоқалар ва ташрифлар фаоллашгани қисқа муддатларда салмоқли натижаларга эришиш ва ўзаро муносабатларни аниқ амалий мазмун билан бойитиш имконини бергани алоҳида қайд этилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Олий даражадаги ташрифлар чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган битимлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши ўртасида имзоланган Меморандумнинг амалий ижроси доирасида қўшма тадбирлар ўтказилаётгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.

Парламентлараро ҳамкорликнинг амалдаги механизмлари салоҳиятидан фойдаланган ҳолда, мунтазам ва тизимли алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Қирғизистон Жогорку Кенеши спикери Достонбек Жумабеков президент Шавкат Мирзиёевга самимий қабул ва мазмунли суҳбат учун миннатдорлик билдирди.

Қирғизистон Ўзбекистон билан дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги ҳамкорликка тайёр экани таъкидланди.

Янгиликлар лентаси
0