Ҳодисалар

Уфада ўзбекистонлик севгилисини пичоқлаб ўлдирганидан сўнг ўзини ўлдиришга уринди

CC0 / pixabay / Нож в руке
Нож в руке - Sputnik Ўзбекистон
26 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўзи билан бирга яшайдиган аёл у билан муносабатларни давом эттиришга рози бўлмаганидан кейин унинг танасига 17 марта пичоқ урган

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Уфадаги магазинлардан бирида Ўзбекистон фуқароси 23 ёшли аёлни пичоқлаб ўлдирди ва ўз жонига қасд қилишга уринди, деб хабар берди Россия тергов қўмитасининг Бошқирдистон бўйича тергов бошқармаси.

Хабарда айтилишича, воқеа 20 декабрь куни юз берган.

Жиноятчи - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Костонайчасига "Санта-Барбара": собиқ эр-хотиннинг жанжали қотиллик билан якунланди

"Тергов хулосасига кўра, 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси ўзи билан бирга яшайдиган аёл у билан муносабатларни давом эттиришга рози бўлмаганидан кейин унинг танасига 17 марта пичоқ урган. Олинган жароҳатлар оқибатида 23 ёшли аёл воқеа жойида ҳалок бўлган", — дейилади хабарда.

Шундан сўнг у ўз жонига қасд қилишга уринган ва оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

"Гумондорга нисбатан қотиллик бўйича жиноят иши қўзғатилди. Терговчилар фожиа гувоҳларини сўроқ қилишмоқда", — деб маълум қилди бошқарма вакили.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, фожиа 21 декабрга ўтар кечаси содир бўлган. Эркак севгилиси ортидан озиқ-овқат магазинигача келган. У магазин ичида аёлга гулдаста бермоқчи бўлган, лекин аёл гулдастани олишга унамаганидан сўнг ёнидан пичоқ чиқариб унга кетма-кет зарба берган.

Аёлнинг ўлганига ишонч ҳосил қилганидан сўнг эса ўзини ҳам ўлдиришга уринган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала