Жамият

Ўзбекистонда жисмоний шахслар такси хизмати кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади

© Sputnik / Артем Житенев / Фотобанкка ўтишТакси
Такси - Sputnik Ўзбекистон
Юридик шахс ташкил этмай ёки фирмага ишга кирмай туриб такси хизмати кўрсатиш билан шуғулланиш учун жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, тегишли лицензияни олиши керак бўлади

ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. 2018 йилдан Ўзбекистонда жисмоний шахсларга такси хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи тақдим этилади. Маҳаллий ОАВнинг хабар қилишича, бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлиси чоғида Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқаров маълум қилган.

Такси будущего - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда такси муаммоси фақат унинг рангида эмас...

Хабарда айтилишича, юридик шахс ташкил этмай ёки фирмага ишга кирмай туриб такси хизмати кўрсатиш билан шуғулланиш учун жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиб, тегишли лицензияни олиши керак бўлади.

Янги тартиб тўрт нафаргача йўловчи ўриндиғи мавжуд автомобилларда одам ташишга жорий этилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала