Дунёда

Эрдўғон жаҳон ҳамжамиятини долларга учмасликка чақирди

© AP Photo / Yasin Bulbul, Presidential Press Service, PoolПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Трампнинг сўзларига кўра, Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олинишига қарши овоз берган мамлакатларни АҚШ молиявий ёрдамдан жудо қилади

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон БМТ Бош Ассамблеяси Қуддус бўйича резолюцияни қўллаб-қувватлашига умид билдирмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

Город Иерусалим - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
ИҲТ давлатлари Шарқий Қуддусни Фаластин пойтахти деб эълон қилди
"Бугун БМТда овоз бериш жараёни ўтказилади, АҚШ президенти дағдағалар билан чиқиш қилмоқда. Демократия бешиги бутун дунёдан сотилиши мумкин бўлган овозларни қидирмоқда. Жаноб Трамп, сиз Туркиянинг демократик иродасини долларингизга сотиб ололмайсиз", — деган Эрдўғон Анқарада сўзлаган нутқи давомида.

У шунингдек, халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб: "Ўз иродангизни сотманг", деб даъват қилган. Туркия раҳбари АҚШ ўзи кутаётган натижага эришолмаслигига ҳамда "дунё Қўшма Штатларга яхшигина сабоқ бериб қўйишига" умид билдирган.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху сал олдин еврей давлати ушбу овоз бериш натижаларини тан олмаслигини маълум қилди. "Қуддус — бу бизнинг пойтахтимиз, биз у ерда қурилишларни давом эттирамиз ва Исроилдаги бошқа давлатлар пойтахтлари ҳам Қуддусга кўчирилади", деган у ҳамда БМТни "ёлғон уйи" деб атаган.

Министр иностраных дел Турции Мевлют Чавушоглу - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Чавушўғли бутун дунёни Фаластинга ён босишга чақирди
Ўн саккизинчи декабр куни Вашингтон БМТ Хавфсизлик Кенгашида Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш тўғрисидаги резолюцияни блоклаб қўйди.

Бош Ассамблеяда ушбу ҳужжат бўйича овоз бериш жараёни бугун бўлиб ўтади.

Трамп ушбу резолюцияни қўллаб-қувватлаган давлатларга АҚШ молиявий ёрдам беришни тўхтатиши ҳақида баёнотлар қилишга улгурди.

Эслатиб ўтамиз, Америка президенти Дональд Трамп декабр ойи бошида Қуддусни Исроил пойтахти деб расман тан олгани ҳақида эълон қилган эди. Шундан сўнг у Исроилдаги АҚШ элчихонасини Тель-Авив шаҳридан Қуддусга кўчиришни буюрди. Америка етакчисининг ушбу қарори кўплаб давлатларнинг, биринчи навбатда, Яқин Шарқ ва Фаластиннинг кескин норозилигини келтириб чиқарди.

Бутун мусулмон дунёсида, шу жумладан Исроилнинг ўзида ҳам норозилик намойишлари бошланди ва бунинг оқибатида юзлаб одамлар жабрланди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала