Жамият

Судлар ҳали-ҳамон адолат қарор топадиган масканга айланмади – президент

Шавкат Мирзиёев суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятига танқидий баҳо берди

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятига танқидий баҳо берди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар бермоқда.

"Судлар ҳали-ҳамон адолат қарор топадиган масканга айланмади. Халқ судлардан норози. Ҳаммаси эски тос, эски ҳаммом. Бу соҳадаги ислоҳотларни қатъий ва изчил давом эттирамиз. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга халқнинг ўзи баҳо беради. Уларга бўладиган қатъий талаб халқнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдир", деди президент.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон тарихида илк бор президент Олий Мажлисга Мурожаатнома йўлламоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала