Жамият

Давлат бошқарувини ҳаддан ташқари марказлаштиришдан воз кечилади

Шавкат Мирзиёев ўз Мурожаатномасида энг оғир муаммолардан бири давлатнинг функция ва ваколатлари ҳаддан ташқари марказлашиб кетганлигини қайд этди

ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Ўзбекистон тарихида илк маротаба президентнинг парламентга Мурожаатномаси тақдим этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Президент депутатлар маъқуллаган давлат бюджетини имзоламаслигини айтди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўз Мурожаатномасида энг оғир муаммолардан бири давлатнинг функция ва ваколатлари ҳаддан ташқари марказлашиб кетганлигини қайд этди. Масалан, ҳозирги вақтда 64 та лицензия тури мавжуд бўлса, шундан 21 таси Вазирлар Маҳкамаси ва 40 таси марказий идоралар томонидан берилади. Бу лицензияларнинг учтаси вилоят ҳокимликлари ва фақатгина биттаси туман ҳокимликлари ваколатига тегишлидир.

Шундан келиб чиқиб, Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувини ҳаддан ташқари марказлаштиришдан воз кечиш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун кўпгина ваколатларни марказий давлат органларидан ҳудудий органларга ўтказиш кераклигини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала