Сиёсат

Мирзиёев Хотин-қизлар қўмитаси раиси Норбоевани қаттиқ танқид қилди

© Международный пресс-клубТанзила Нарбаева – заместитель премьер-министра Республики Узбекистан
Танзила Нарбаева – заместитель премьер-министра Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Жойларда аёлларнинг аҳволи жуда оғир, оддий аёлни дардини ҳеч ким билолмаяпти, деди президент

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида сўзлаган нутқида бир қанча амалдорларни қаттиқ танқид қилди. Президент Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзилла Норбоеванинг фаолияти ва умуман, Ўзбекистондаги хотин-қизлар аҳволига алоҳида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон хотин-қизлар раиси Танзила Норбоева - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон Хотин-қизлар раиси: аксарият оилалар арзимас сабаблар туфайли ажрашган
"Хотин-қизлар масаласи бўйича қарорга қўл қўя олмаяпман. Жойларда аёлларни аҳволи жуда оғир. Оддий аёлни дардини ҳеч ким билолмаяпти. Хотин-қизлар раиси мажлисларда ўтиравермасдан жавобгарликни бўйнига олса", — деди Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти аёллар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари соат сайин ошаётганини алоҳида қайд этди.

"Норбоевага ўхшаган "коттаконлар" статистика беришнинг ўрнига мана шу ҳолат ҳақида бонг уриши керак", — деди президент.

Президент шундан сўнг Хотин-қизлар қўмитаси керакми-йўқми ўзи, деган масалани ўртага ташлади ва модомики керак экан, унинг фаолияти қай йўсинда бўлиши керак, шу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўриш кераклигини айтди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала