Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқи 2018 йилда неларга тайёр туриши кераклигини айтди

© Прес-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзимиз ўзимизга хиёнат қилмасак, ҳалол-пок бўлиб меҳнат қилсак кўзлаган мақсадимизга етамиз", деди Ўзбекистон раҳбари

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Жорий йил 22 декабрь куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилда Ўзбекистон халқи нималарга тайёр бўлиши кераклиги ҳақида гапирди.

Посольство Узбекистана в России - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлардаги элчиларга алоҳида топшириқ берди
"2018 йил биз учун осон бўлмайди, бу йилгидан ҳам қийин бўлади. Аммо тош келса кемириб, сув келса симириб бўлса ҳам танлаган йўлимиздан қайтмаслигимиз шарт. Чунки бугун гап халқимиз тақдири, болаларимизнинг эртанги кундаги камоли ҳақида бормоқда. Шу боис белимизни маҳкам боғлаб ишлашимиз керак", — деди Мирзиёев.

Президентнинг ушбу сўзларини йиғилиш иштирокчилари давомли олқишлар билан қарши олдилар.

"Ўзимиз ўзимизга хиёнат қилмасак, ҳалол-пок бўлиб меҳнат қилсак кўзлаган мақсадимизга етамиз", деди Ўзбекистон раҳбари.

Мирзиёев ўз нутқи якунида Ўзбекистон халқига соғлик-саломатлик, фарзандлар ва ватан камолини кўришлик насиб қилишини тилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала