Жамият

Шавкат Мирзиёев янги - 2018 йил номини эълон қилди

© Прес-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республика тарихида илк бор Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатнома тақдим этмоқда

TОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев биринчи марта Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этиш жараёнида 2018 йил номини эълон қилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев: 2018 йил номи барчага ёқадиган бўлади

Айни пайтда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республика тарихида илк бор Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этмоқда.

Бу нуфузли тадбирда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бирга, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий кенгашларга сайланган халқ депутатлари ҳамда барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат ташкилотлар вакиллари кенг таркибда иштирок этмоқда.

Мурожаатнома 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган. 

"Янги йилга қандай ном бериш борасида кўп ўйладик, кўп маслаҳатлашдик. Йил давомида келган кўплаб мурожаатлар, фикр-мулоҳазалар эътиборга олинди. Ўзбекистонда ишчи жой — энг катта дард. Иш ўринларини яратмасак одамлар биздан рози бўлмайди, кўп муаммолар бор. Ўзбекистонда қанчадан-қанча ногиронлар бор экан. Буни ҳаммамиз кўрдик. Баландпарвоз гапларга ҳали эрта, келгуси йилда жуда кўп иш қилишимиз керак. Янги йилга ном берилишида, энг аввало, натижа қандай бўлади — деган саволга жавоб бериш керак. Мен янги — 2018 йилга юртимизда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилишни таклиф қиламан", — деб таклиф қилди президент Шавкат Мирзиёев. 

Президентнинг ушбу таклифи йиғилиш қатнашчилари томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди.

Йиғилиш қатнашчиларига "Бу қарсаклар юракдан бўлса, менга жуда ёқади", — деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала