Ўзбекистонда ҳайдовчилардан техник кўрик вақтида тиббий маълумотнома сўраш бекор қилинди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишСотрудник сервисного центра осуществляет технический осмотр транспортного средства
Сотрудник сервисного центра осуществляет технический осмотр транспортного средства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгари автомобиль эгалари техник кўрик вақтида айнан мана шу маълумотнома сабабли муаммоларга дуч келишарди

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Энди Ўзбекистонда транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш вақтида ҳайдовчиликка яроқлилик тиббий маълумотномасини тақдим қилиш керак бўлмайди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Водитель за рулем автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Ўн минг нафар ўзбекистонлик янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бу тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.

Илгари автомобиль эгалари техник кўрик вақтида айнан мана шу маълумотнома сабабли муаммоларга дуч келишарди. Уни олиш учун бир нечта тиббиёт муассаларида кунлаб навбатда туришга тўғри келарди.

Энди транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш вақтида унинг эгаси паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, газ баллонининг синовдан ўтказилганлиги ҳақидаги далолатнома (агар газ баллон ўрнатилган бўлса) ва кўрик учун йиғим тўлови тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномалари ва техник паспортлар янги намунадагиларига алмаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0