Жамият

Қўшни давлатлар аҳолисининг Ўзбекистонга бўлган ишончи қай даражада

© Sputnik / Вадим ШекунМосковская международная выставка Mitt "Путешаствия и туризм"
Московская международная выставка Mitt Путешаствия и туризм - Sputnik Ўзбекистон
Тадқиқот натижаларига кўра, кейинги бир йилда айрим мамлакатлар аҳолисининг қарашларида кескин ўзгаришлар юз берган

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Евроосиё Тараққиёт банкининг Интеграцион тадқиқотлар маркази "ЕОТБ интеграцион барометри" деб номланган интеграцион тадқиқотлари натижасини эълон қилди. Унда МДҲ минтақасида яшовчи аҳоли ўртасида 2017 йил ёзида ўтказилган сўров натижалари келтирилган.

Жамият
МДҲдаги энг бахтли инсонлар Ўзбекистонда яшайди

Тадқиқот натижаларига кўра, кейинги бир йилда айрим мамлакатлар аҳолисининг қарашларида кескин ўзгаришлар юз берган. Хусусан, Қозоғистонда аҳолининг Ўзбекистонга нисбатан ишончи 9 пунктга — 24%га ошган.

Тожикистонда ҳам Ўзбекистонга нисбатан ишончсизлик ва хавотир 14%гача пасайган.

"Айтиш мумкинки, Тожикистон аҳолисининг оммавий тафаккурини "Ўзбекистон дўст эмас" деган фикр тарк этмоқда, зеро 2012 йилда бу кўрсаткич 64%ни ташкил этган", дейилади тадқиқотда.

Қирғизистонда ҳам ана шундай фикрда бўлганлар миқдори 19 пунктга камайиб, 33%ни ташкил этган. 2016 йилда тадқиқотда иштирок этганларнинг 52%и "Ўзбекистон Қирғизистонга дўст эмас" деган фикрни билдирган.

Қайд этилишича, россияликларнинг Ўзбекистонга бўлган ишончи 4 пунктга ошиб, 26%га етган. Бу кузатувлар ўтказилаётган йиллардаги энг юқори натижа ҳисобланади.

"ЕОТБ интеграцион барометри" лойиҳаси 2012 йилдан буён фаолият олиб боради. Тадқиқотлардан мақсад МДҲ минтақасидаги давлатлар аҳолисининг ташқи сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа интеграцион йўналишлардаги фикрларини билишдир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала