Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади

© Sputnik / Aleksey Vitvitsky / Медиабанкка ўтишПрезидент Азербайджана Ильхам Алиев, фото из архива
Президент Азербайджана Ильхам Алиев, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Ўзбекистонда Илҳом Алиевнинг отаси – мустақил Озарбайжон асосчиси, давлат арбоби Гейдар Алиев хотирасига беқиёс ҳурмат билан муносабатда бўлишларини билдиради

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда Озарбайжон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Президент Азербайджана принял заместителя премьер-министра Узбекистана Алишера Султанова - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Озарбайжон президенти билан учрашди

"Бутун ўзбек халқи ва шахсан ўз номимдан сизни таваллуд айёмингиз муносабати билан самимий қутлайман ҳамда сизга чексиз қониқиш ҳисси ила ўзимнинг энг яхши тилакларимни етказаман", дейилади табрик телеграммасида.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Илҳом Алиевнинг отаси – мустақил Озарбайжон асосчиси, давлат арбоби Гейдар Алиев хотирасига беқиёс ҳурмат билан муносабатда бўлишларини билдиради.

"Азал-азалдан тили ва дини, қадрият ва анъаналари умумий бўлган Ўзбекистон ва Озарбайжонни аҳил қўшничилик, дўстлик, ўзаро ҳурмат, ишонч, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзаро ҳамкорликка асосланган биродарлик муносабатлари бирлаштириб туради. Бизнинг келгусидаги юқори даражадаги учрашувларимиз ҳам дўстлик муносабатларини янада чуқурлаштиришига, ўзаро ҳамкорликнинг юқори босқичига эришиш учун янги уфқларнинг очилишига хизмат қилишига ишонаман", дейди Ўзбекистон президенти ўз табригида.

Илҳом Алиев 1961 йил 24 декабрда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида туғилган. 2003 йил октябридан буён Озарбайжон президенти ҳисобланади.

Унинг отаси Гейдар Алиев 1993-2003 йилларда мамлакатни бошқарган.

Янгиликлар лентаси
0