Дунёда

Фаоллар Навальнийни президентликка номзод этиб кўрсатишди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишАлексей Навальный
Алексей Навальный - Sputnik Ўзбекистон
Россия МСК раҳбари Элла Памфилова "Кировлес"даги ўғирлик иши бўйича шартли судланган Навальний 2018 йилги президентлик сайловларида иштирок эта олмаслигини айтганди

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Москвада сайловчилар ташаббус гуруҳи бизнесмен Алексей Навальнийни Россия президентлигига номзод этиб кўрсатишни қўллаб-қувватлади, деб хабар берди РИА Новости.

Илгарироқ Россия МСК раҳбари Элла Памфилова "Кировлес"даги ўғирлик иши бўйича шартли судланган Навальний 2018 йилги президентлик сайловларида иштирок эта олмаслигини, у 2028 йилдан кейин сайловларда номзодини қўйиши мумкинлигини айтганди.

Россия сайлов қонунчилигига кўра, оғир жиноят қилгани учун судланганлар судланганлиги олиб ташланганидан ёки судланганидан 10 йил ўтганидан кейингина давлат раҳбари бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала