Сиёсат

Рамзан Қодиров: шайтонлар Чеченистонга ҳужум қилмоқчи

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишГлава Чечни Рамзан Кадыров
Глава Чечни Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Рамзан Қодиров Чеченистонни портлатиш билан таҳдид қилаётган террорчилар ҳақидаги гапириб берди

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров республикага ҳужум уюштирмоқчи бўлаётган террорчилар тўғрисида маълумотга эгалиги ҳақида гапирди.

Заседание комиссии РАТС ШОС в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
ШҲТ махсус хизматлари томонидан Россияда ўтган йили 40 та теракт олди олинди
"Биз бу шайтонларнинг шиорларидан хабардормиз, улар: "Биз Россияга келамиз, биз сизларга кўрсатиб қўямиз, биз портлатамиз, биз йўқ қиламиз", дейишмоқда. Бизнинг хабаримиз бор, бизгача бир нечта шайтонлар ҳақида маълумот етиб келди, уларни Чеченистонда теракт уюштириш учун юборишган улар, шайтонлар ҳозирда Грузиягача етиб келган", — деб айтган Қодиров НТВ каналига берган интервьюсида.

Қодиров, республикада уларни кутишаётганини, шайтонлар ўша жойнинг ўзидан олиб кетилиши ва йўқ қилинишини маълум қилди. "Биз барча каналларни, кириш ва чиқиш жойларини назоратда ушлаб турибмиз. Чунки агар улар етиб келишса, улар жиноятни, террорчилик актини ҳақиқатда содир этадилар. Шу боис биз улар қаерда ва нима билан шуғулланаётганини олдиндан билишимиз лозим", — деб таъкидлаган Чеченистон раҳбари.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, ўтаётган йил давомида Россияда 23та терактнинг олдини олишга муваффақ бўлинган.

Янгиликлар лентаси
0