Иқтисод

Россия компанияси Ўзбекистонда мис ва олтин қидирув ишларини бажаради

© Sputnik / Павел Лисицын / Фотобанкка ўтишГорно-обогатительный комбинат
Горно-обогатительный комбинат - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия компанияси ва Ўзбекистон геология ва минерал ресурслар қўмитаси Навоий вилоятида геологик қидирув ишларини амалга ошириш бўйича битим лойиҳасини тайёрлашди

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. "РосГеоПерспектива" компанияси Навоий вилояти Казахтау ва Казахтау 1 майдонларида мис ва олтин геологик-қидирув ишларини амалга оширади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Добыча золота - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Жанубий Корея Ўзбекистонда олтин қазиш билан шуғулланади

Россия компанияси ва Ўзбекистон геология ва минерал ресурслар қўмитаси Навоий вилоятида геологик қидирув ишларини амалга ошириш бўйича битим лойиҳасини тайёрлашди. Бундан ташқари, республикада лойиҳа оператори сифатида Mistog компанияси ташкил этилди.

"РосГеоПерспектива" геологик қидирув ишларини ўз ҳисобидан тадбиркорлик хавфлари шартида ўтказилиши кутилмоқда. Биринчи йил компания томонидан мазкур лойиҳага 3 миллион доллар сарфлаш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон ўз томонидан Россия компаниясига ушбу майдонлардан 5 йил муддатга фойдаланиш ҳуқуқини, кейинчалик муддатини узайтириш  шартларда бериш режалаштирилган.

Бундан ташқари, инвесторга кўплаб имтиёзлар берилади — барча солиқлар ва мажбурий тўловлардан, шунингдек 5 йилга божхона тўловларидан озод этилади.

Томонлар ўртасидаги якуний битим Ўзбекитон президентининг махсус қарори билан тасдиқланади. Бугунги кунда Давлат геология қўмитаси томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Иқтисод
Марказий банк илк бор Ўзбекистон олтин-валюта захиралар миқдорини эълон қилди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон давлат геология қўмитаси ва бир қатор Жанубий Корея компаниялари Ўзбекистонда жойлашган олтин конларини ўрганиш ва ишга тушириш борасида бир қатор шартномалар имзоланганди.

Корея томони Ўзбекистондаги фойдали қазилмалар майдонларни ўрганиш ва янги конлар топиш учун 10 миллион доллар йўналтиради.

Ўзбекистон энг йирик олтин, уран, мис, калий тузлари, фосфорит ва каолин заҳиралари жойлашган ўнталигида ўрин олган. Олтин ва уран қазиб олиш бўйича республика дунёда етакчи ўринлардан бирида.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида 1931 та турли фойдали қазилма конлари мавжуд. Улардан 814 та қурилиш материаллари конлари, 624 та тоза ва минерал сув ости сувлари, 235 та углеводород, 152 та метал, 37 та тоғ-кон, 32 та тоғ-кимё, 30 та рангли тошлар ва 7 та кўмир ва ёнувчи сланец конлари мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0