Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Миризиёев
Президент Узбекистана Шавкат Миризиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Москвада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 26 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетди.

МДҲ аъзо мамлакатлари раҳбарларининг Янги йил арафасидаги навбатдаги учрашуви ортда қолаётган йил якунларини сарҳисоб қилиш ва бирлашма доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш имконини бериши баробарида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама этиш учун яхши имконият яратади.

Янгиликлар лентаси
0