Ўзбекистонда ҳомиладор аёллар оммавий ультратовуш текширувидан ўтказилади

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишЦентр по ведению беременности и родов у женщин с сердечно-сосудистыми заболеваниями в ГКБ № 6 Челяюинска
Центр по ведению беременности и родов у женщин с сердечно-сосудистыми заболеваниями в ГКБ № 6 Челяюинска - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Болаларда ирсий касалликларга барвақт ташхис қўйиш усулларини такомиллаштириш орқали чақалоқлар оммавий текширилади

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Оналар ва болалар соғлиғини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ҳамда "Она ва бола скрининг" марказларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистон президентининг қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, республикадаги "Она ва бола скрининг" марказлари юқори технологик диагностика тиббиёт ускуналари, бутловчи буюмлар, реагентлар ва зарур материаллар билан жиҳозлаш орқали уларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.

Врач - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Соғлиқни сақлаш тизимини мутлақо ўзгартириш - давр талаби

Ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойида аёллар марказий кўп тармоқли туман (шаҳар) поликлиникаларида туғишдан олдин оммавий текширилади.

Хавф гуруҳига кирадиган ҳомиладор аёлларда генетик синдромларни биокимёвий текширишни босқичма-босқич жорий этиш йўли билан ҳомилада туғма ва ирсий касалликларнинг олди олинади ҳамда уларга барвақт ташхис қўйиш чора-тадбирлари такомиллаштирилади.

Ҳомиланинг генетик синдроми бўйича хавф гуруҳини аниқлаш учун ҳомиладорликнинг эрта муддатларида аёллар қони босқичма-босқич биокимёвий текширувдан ўтказилади.

Болаларда ирсий касалликларга барвақт ташхис қўйиш усулларини такомиллаштириш орқали чақалоқлар оммавий текширилади, шунингдек, бемор болаларни дори воситалари ва даволайдиган овқатлар билан таъминлаш орқали ирсий касалликларни даволаш самарадорлиги оширилади.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Соғлом авлод учун" халқаро нодавлат хайрия жамғармаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган юқори технологик диагностика тиббиёт ускунаси, бутловчи буюмлар, реагентлар, зарур материаллар, болалар даволовчи овқати, дори воситалари 2023 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади.

Янгиликлар лентаси
0