Жамият

Андижон шаҳри ҳокими жаримага тортилди - Бош прокуратура

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Суд қарори билан Андижон шаҳар ҳокими Д.Раҳматуллаевга энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Суд қарори билан Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, энг кам иш ҳақининг 30 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Портфель - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги андижонлик сўконғич ҳокимни танқид қилди

"Текшириш давомида вилоят прокуратураси томонидан киритилган тақдимнома асосида халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши томонидан Д.Раҳматуллаевни маъмурий жавобгарликка тортишга розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилинган", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Андижон шаҳар ҳокими Д.Раҳматуллаев шу йилнинг 16 октябрь куни шаҳардаги бир қатор таълим муассасалари раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлиги ёзилган аудиоёзув интернетда тарқалган ва бу ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан текшириш бошланганлиги хабар берилганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала