Тошкент аэропортида ўқ-дори олиб ўтишга уринган шахслар қўлга олинди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишМагазин АК с пулями
Магазин АК с пулями - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йилнинг мартида Тошкент аэропортида Исроил армиясида хизмат муддатини якунлаган аскар қўлга олинган - унинг юклари орасидан 13 дона патрон топилганди

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Тошкент аэропортида Авиация хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ҳаво йўллари орқали ўқ-дориларнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир уринишлар фош қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Тель-Авивга парвози олдидан хорижий шахс Ф.Бахромовага тегишли рюкзак кўздан кечирилганда, унинг 1 дона 5,45 мм. калибрдаги патронни олиб чиқишга урингани фош бўлди.

Магазин АК с пулями - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент аэропортида Исроил собиқ аскари 13 дона ўқ билан ушланди

"Тошкент-Сеул" рейси бўйича парвозга отланган О.Алексей исмли шахс ҳам 1 дона 5,45 мм. ва 1 дона 9 мм.калибрдаги патронларни йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, олиб чиқишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Суриштирувлар давомида у эгнидаги курткасининг чўнтагидан топилган патронларнинг қаердан келиб қолганлигини гўёки билмаслигини таъкидлади.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан, контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг мартида Тошкент аэропортида Исроил армиясида хизмат муддатини якунлаган аскар қўлга олинган — унинг юклари орасидан 13 дона патрон топилганди.

Янгиликлар лентаси
0