Қамчиқ довонида айни пайтда қор, туман ва 11 даража совуқ

© Sputnik / СтрингерПеревал Камчик
Перевал Камчик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда айни пайтдаги ҳолат тасвирланган суратлар жойлаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Қамчиқ довонида об-ҳаво ўзгарувчан бўлиб, қор ёғади, кечқурун кучли туман тушиши боис кўриш масофаси 50-100 м қисқаради. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда.

"Йўлларда қор уюмлари тўпланиши туфайли, музлама. Шамол тезлиги 5-10 м/с (18-36 км/с) ташкил этиб, 22-25 м/с (79-90 км/с) гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 7-9 даража, кундузи 4-6 даража совуқ", дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, 27 декабрь соат 12.00 ҳолатига қор, 11 даража совуқ. Туман қоплаган, кўриниш 500 м.

Ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда айни пайтдаги ҳолат тасвирланган суратлар жойлаштирилмоқда ҳамда ҳайдовчиларга йўлга чиқишга шошилмасликни маслаҳат беришмоқда.

Янгиликлар лентаси
0