Олий таълим вазирлиги Алишер Усмоновга миннатдорлик билдирди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишОснователь USM Holdings Алишер Усманов
Основатель USM Holdings Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бунга қадар Алишер Усмонов ҳомийлигида Тошкентда британиялик хонанда Робби Уильямс ҳамда испан тенори Хосе Каррерас чиқиш қилишганди

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги россиялик миллиардер Алишер Усмоновга Тошкентда хонанда Энрике Иглесиаснингконцертини ташкил этганлиги учун миннатдорлик билдирди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

"Муҳтарам Алишер Бурҳонович, Ўзбекистонда жаҳон эстрадасининг ёрқин овози — Энрике Иглесиаснинг концертини ташкил этганингиз учун сизга улкан миннатдорлик билдирамиз. Бизга беғараз асосда тақдим этилган чипталар давлат стипендиялари соҳибларига айланган иқтидорли талабалар ҳамда ота-онасиз талабалар орасида тарқатилди”, — дейилади Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мактубида.

Алишер Усманов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов: қўлимдан келганича Ўзбекистонга ёрдам бераман

Вазирликнинг қайд этишича, талабалар янги таассурот ва илҳомга эга бўлади, бу эса маданий-маънавий ривожланиш учун муҳимдир. Мактубда мазкур ёрдам мамлакатда хайрия ишини ривожлантиришга қўшилган бебаҳо ҳисса эканлиги айтилади.

“Ота-она меҳрисиз қолган талабалар муаммоларига бефарқ муносабатда бўлмаганингиз учун самимий ташаккуримизни қабул қилгайсиз”, дейилади мактубда.

Эслатиб ўтамиз, 28 декабрь пайшанба куни Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида испаниялик таниқли хонанда Энрике Иглесиаснинг концерти бўлиб ўтади.

Бунга қадар Алишер Усмонов ҳомийлигида Тошкентда британиялик хонанда Робби Уильямс ҳамда испан тенори Хосе Каррерас чиқиш қилишганди.

Усмонов яқинда берган интервьюсида Ўзбекистонга қанча миқдорда ёрдам бера олиши мумкинлиги ҳақидаги саволга “Қурбим етганича” деб жавоб берганди. Миллиардер республикага йўналтириш мумкин бўлган инвестициялар миқдори ҳақида очиқ айтмади, лекин “ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини ва ёрдам бераётганлигини” билдирди.

Янгиликлар лентаси
0