Ўзбекистон матбуот агентлиги қошида халқаро таржимонлар уйи ишга туширилади

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишДевушка у книжной полки
Девушка у книжной полки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда мазкур йўналишдаги ишлар бошлаб юборилган. Яқин кунларда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қошида Халқаро таржимонлар ноширлик уйи фаолияти йўлга қўйилади.

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистон мутбуот агентлиги қошида халқаро таржимонлар уйи ишга туширилади, деб хабар қилди Ўзбекистон матбуот-агентлиги.

"Халқаро таржимонлар ноширлик уйи фаолиятини йўлга қўйиш, тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш, ушбу лойиҳа фаолиятига юртимиз ва чет эллардаги моҳир таржимон ҳамда муҳаррирларни танлов асосида кенг жалб этиш, миллий адабиётимизнинг энг сара намуналарини хорижий тилларга ўгириб, дунё тафаккури, маданияти, маънавияти ва маърифати юксалишида Ватанимизнинг салмоқли ҳиссасини қўшишга келишиб олинди", — дейилади хабарда.

Айни пайтда мазкур йўналишдаги ишлар бошлаб юборилган. Яқин кунларда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги қошида Халқаро таржимонлар ноширлик уйи фаолияти йўлга қўйилади.

Янгиликлар лентаси
0