Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун умра квотасини 2 бараварга оширди

© Кабинет по делам религий УзбекистанаГруппа паломников в Саудовскую Аравию из Узбекистана
Группа паломников в Саудовскую Аравию из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилда ўн минг нафар Ўзбекистон фуқароси кичик ҳаж зиёратини амалга ошириш имкониятига эга бўлади

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Саудия Арабистони ҳукумати ўзбекистонлик зиёратчилар учун 2018 йилги кичик ҳаж квотасини деярли икки бараварга – 10 минг кишига оширди, деб хабар берди РИА Новости Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вакилига таяниб.

Макка шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Ҳажга квоталар сони яна тўрт мингтага оширилди

Идора вакилининг маълум қилишича, Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси, Мусулмонлар идораси раҳбариятининг ҳаж ва умра зиёратлари бўйича Саудия Арабистони ҳукуматининг ҳамкори ҳисобланган Al-Hidaya компанияси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтган.

"Учрашув якунлари бўйича томонлар 2018 йилги умра зиёрати шартномасини имзолади. Ҳужжатга кўра, 2018 йилда ўн минг нафар Ўзбекистон фуқароси кичик ҳаж зиёратини амалга ошириш имкониятига эга бўлади", — деди агентлик суҳбатдоши. Илгари кичик ҳаж квотаси 6 минг кишини ташкил этарди.

Томонлар шунингдек, меҳмонхона ва транспорт хизматлари сифатини ҳамда зиёрат даврида таом тайёрлаш шароитларини яхшилаш масалаларини муҳокама қилди, деб қўшиб қўйди идора вакили.

2017 йилда Ўзбекистондан Саудия Арабистонига зиёратчилар умумий квотаси 2016 йилдагига нисбатан 20%га — 13,2 минг кишига оширилганди. Хусусан, катта ҳаж учун квота 1,4 мартага — 7,2 минг кишига ошган, умра учун эса 6 минг киши даражасида сақланиб қолганди.

Янгиликлар лентаси
0