ФВВ Ўзбекистонда яна кучли шамол бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди

© Sputnik / Макс Ветров / Медиабанкка ўтишВетер
Ветер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ҳамда Навоий вилоятининг Нурота ва Томди туманларида кучли шамол эсиши кузатилганди

ТОШКЕНТ, 28 дек – Sputnik. "Ўзгидромет" Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида кучли шамол эсиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар маркази хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, 28-29 декабрь кунлари Қорақалпоқистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача, жойларда 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.

Ураган в Москве - Sputnik Ўзбекистон
ФВВ Бекободда юз берган кучли шамол оқибатлари ҳақида маълум қилди

29-31 декабрда республиканинг айрим ҳудудларида туман тушиши мумкин.

"Хавфсизлик қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз", дейилади ФВВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 7 декабрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида юз берган кучли шамол оқибатида кўпгина аҳоли яшаш уйлари ва қатор корхоналарда электр ва газ таъминотида узилишлар, дарахтларнинг синиши кузатилиб, шаҳарда яшовчи бир неча аҳоли қисман моддий зарар кўрганди. Ўшанда соат 7 дан 18 гача Бекобод шаҳрида шамолнинг 28 м/с гача кучайиши кузатилган.

24 декабрь куни эса Навоий вилоятининг Нурота ва Томди туманларида 18 м/с.гача шамол эсиши кузатилган. Кучли шамол оқибатида маъмурий ва турар-жой биноларининг том қисми алоҳида фрагментлари зарар кўрган.

Янгиликлар лентаси
0