Тошкентдаги газ қуйиш шахобчаларидан бирида портлаш содир бўлди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишМанометр на заправочной колонке газозаправочной станция
Манометр на заправочной колонке газозаправочной станция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳодиса оқибатида қурбонлар бўлмаганлиги айтилмоқда

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББдаги манбаларнинг UzNews.uz мухбирига хабар беришича, Яккасарой туманидаги Қушбеги кўчасида жойлашган газ қуйиш шахобчасида портлаш содир бўлган.

Хабарга кўра, газ тўлдириш чоғида "Daewoo Nexia" автомобили юкхонасидаги газ баллони портлаб кетган. Портлашга баллондаги газ босими меъёридан ортиб кетганлиги дастлабки сабаб сифатида кўрилмоқда.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар бўлмаганлиги айтилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0