Янги йил дастурхонига тайёргарлик: нархлар кундан-кунга қимматлашиб кетмоқда

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишБокал шампанского в новогоднюю ночь
Бокал шампанского в новогоднюю ночь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Одатда Ўзбекистонда янги йил байрамона дастурхонига олдиндан тайёргарлик кўрилади, бироқ айрим сабаблар туфайли буни қилмаганларнинг ишлари янада кўпайиб кетади

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Sputnik мухбирлари бу йил тажриба тариқасида бозор ва дўконлардаги ўтган ҳафта ва янги йил байрамига яқин бўлган шу ҳафта нархлар таҳлил қилиб чиқишди.

Продажа елок в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Арча арча жон арча: Тошкентда янги йил безаклари неча пулга тушади

Бозор ва йирик савдо маркетлардаги нархлар солиштирганимизда, айрим маҳсулотлар ўртасида фарқ борлигига амин бўлдик.

Жумладан, дўконларда 1 кг банан 21 мингдан арзон эмас, бозорда эса уларнинг нархи 19 минг сўмни ташкил қилмоқда. Бир ҳафта олдин бозорларда 1 кг банан 14 минг сўмга олиш мумкин эди.

"Голден", "Бойко" навли олмалар 8-10 минг сўмга олиш мумкин, "Салтанат" навлигиси эса 18 минг сўм ва ундан юқори. Шу кунларда маркетларда эса энг арзон олма 10 минг сўмдан бошланади.

Бозор ва йирик савдо тармоқлардаги дўконларда асосан Туркияда етиштирилган мандаринлар сотилмоқда. Айрим жойларда Покистон ва Эронда етиштирилган мандаринларни учратиш мумкин. Бозорда уларнинг нархи 10 минг сўмдан бошланади, дўконларда 15 минг сўм. Кичик навли мандаринлар эса 22 минг сўмга сотилмоқда.

В Узбекистане 11 тысяч детей, оставшихся без попечения родителей, получат президентские подарки - Sputnik Ўзбекистон
Президент совғалари самолётларда ҳудудларга етказилди

Шу йилда бозорларда ананас жуда кўпайиб кетганлигига аҳамият бердик. Улар деярли ҳамма жойда 20 минг сўм атрофида сотилмоқда.
Кўпчилик дастурхонга анор қўйяди. Шаҳар бозорларда 1 кг анор нархи 8-15 минг сўм атрофида. Ўзбекистонда етиштирилган узум эса 15 минг сўмдан арзонига топиб бўлмайди.

Байрамона дастурхонга анъанага кўра, "Оливье" ва бошқа салатлар тайёрланади. Бу масалада энг муҳим маҳсулот бу ерда тухум. Бозорларда бир дона тухум 400 сўмга олса бўлади, лекин узундан-узун навбат кутиш керак бўлади. Дўконларда эса бир донаси 800 сўмга сотилмоқда.

Картошка бозорларда 3 минг сўмга олса бўлади, бу нархни шахар хокими томонидан ўрнатган. Дўконларда 1 кг картошкани 500-1000 сўмга олса бўлади. Танлаб олинган картошкани эса 4,5 минг сўмга олса бўлади. Лавлаги ва сабзини бир минг сўмга олса бўлади. Дўконларда сал қимматроқ, лекин 2 мингдан ортиқ эмас.

Дайверы погрузили новогоднюю елку под воду Голубого озера - Sputnik Ўзбекистон
Янги йил байрами сув остида: Мовий кўлга янги йил арчаси туширилди

Салатга солинадиган яшил нўхат ёки ширин маккажўхори энг оммабопи деярли барча дўконлар ва бозорларда 9,5 минг сўмга сотилмоқда. Айрим жойларда консерваланган нўхат ва маккажўхори 4 минг сўмга топса бўлади.

Деярли ҳамма жойда 1 кг селедка 23 минг сўмга сотилмоқда.

"Авиасозлар" бозорида "Холодец" учун мол оёғи 15-40 минг сўмга сотиб олса бўлади. Бир ҳафта олдин 10-25 минг сўмга сотишганди. Лекин кимда "холодец" пиширишга вақти бўлмаса, бунинг учун бошқа ечим бор. Бозорларда тайёр "Холодец" сотиляпти. Бундай таом супермаркетларда ҳам бор: улар 200-250 гр ўртача 8-10 минг сўмга сотиб олса бўлади.

Товуқ гўшти нархи унча ҳам кўп ошгани йўқ. Хусусан, бир ҳафта олдин бозорларда товуқ гўштини 1 кг учун 18 минг сўмга сотиб олиш мумкин эди. Шу ҳафта эса 20 минг сўмдан арзон нархдагисини топа олмайсиз. Товуқ гўшти филеси 1 кг учун 23-25 минг сўм атрофида сотилмоқда. Тайёр гриль товуқ эса байрам кунлари 28 минг сўмдан арзон эмас.

Новогодняя ярмарка на площади в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент Янги йилни 8 январга қадар нишонлайди

Бозорларда мол гўштини 26 минг сўмга топса бўлади, бироқ унга албатта катта суяк қўшиб беришади. Лаҳм гўшт эса 40 мингдан арзон нархда топа олмайсиз.

Ўзбекистонда кўплаб оилаларда янги йил байрамига нафақат миллий палов, балки норин тайёрланади. Агарда сиз олдиндан ҳаракат қилиб, хамирни ўзингиз тайёрлаган бўлсангиз, бу яхши. Чунки тайёр хамирнинг нархи 13-15 минг сўм атрофида. Ушбу таомнинг яна бир муҳим масаллиғи бу қази. Шаҳарнинг турли туманларида қазининг нархи ҳар хил. Қази бозорда 60 минг сўмга сотилмоқда, бошқа жойларда эса 1 кг учун 65 минг сўмга сотилмоқда. Бир ҳафта олдин бир дона қазини 50 минг сўмга олса бўларди.

Сабзавотларнинг нархи ҳам кўтарилиб кетди. Бир ҳафта олдин 1 кг бодринг 10 минг сўмга олса бўларди. Бу ҳафта эса, балки совуқ тушиши сабабли 1 кг "Орзу" навли бодринг 25 минг сўмга сотилмоқда. Помидорлар 15 минг сўм сотилмоқда, кичик "черри" навли помидорлар 25-30 минг сўмга олса бўлади. Бозор ва дўконлардаги савзовотларнинг нархлари деярли бир хил.

Ташкент готовится к новому году - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда янги йил шукуҳи кезмоқда

Агарда танловингиз палов бўлса, юқорида санаб ўтганларга қўшимча ёғ, сабзи, гуруч олиш керак бўлади. Уларнинг нархи деярли ўзгармади. Бозорда пиёз 1,5-2 минг сўм, супермаркетларда 2 минг сўм атрофида. Шаҳар бозорларда гуруч турли жойларда навига қараб 3-8 минг сўм атрофида ўзгариб боради. Бозорларда 1 л пахта ёғи 10 минг сўмга топса бўлади. Ўсимлик ёғи эса савдо жойларда 10 минг сўмдан бошланади.

Шу йилда "Кока-кола" ичимлигининг нархи 6-7 минг сўм атрофида. Энг яхшиси янги йил бозорларида сотиб олиш керак. Бу ерда 1,5 л идишлигисини 6 минг сўмга олса бўлади, шу катталикдаги "Фанта" ичимлиги эса бир минг сўмга қимматроқ олишингиз мумкин. Бундай фарқ сабабини ҳеч ким билмайди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган "шампанский" ичимлиги 18 минг сўмдан камига сотилмаяпти.

Маҳсулотларни қаерда сотиб олиш-танлов, бу албатта пул ва вақтга боғлиқ. Савдо марказларнинг энг асосий афзаллиги — бу дўкон ичи иссиқлиги, хизмат, бир жойда ҳамма маҳсулотларнинг борлиги. Шунингдек, яна бир нарса, Ўзбекистондаги йирик савдо тармоғи акция эълон қилган, яъни дўконлар 30, 31 декабрь кечаси ҳам ишлайди. Бундай имкониятлар бозорларда йўқ. Бозорларда ҳар хил дўконларни югуриб айланишингиз керак. Бироқ бозорда савдолашса бўлади. Айтингчи, Ўзбекистонда ким савдолашишни билмайди!

Янгиликлар лентаси
0