Президент қарори билан афв этилган фуқаролар Самарқандга зиёратга боришди

© Sputnik / СтрингерРегистан в Самарканде
Регистан в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улар "Имом Бухорий" ёдгорлик мажмуасида Имом Бухорий марқадини, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишди

ТОШКЕНТ, 29 дек – Sputnik. Тошкент вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан "Умра-2018" мавсуми зиёратчилари ҳамда илгари турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолгани сабабли озодликдан маҳрум этилган ва афв қарори асосида озодликка чиқарилган фуқаролар учун Самарқанд вилоятига икки кунлик зиёрат ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Заключенные в колонии - Sputnik Ўзбекистон
Президент фармонига биноан кимлар афв этилади

Хабарда айтилишича, улар "Имом Бухорий" ёдгорлик мажмуасида Имом Бухорий марқадини зиёрат қилишди ҳамда ушбу масканда амалга оширилган қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишдилар.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишди. Сўнг "Гўри Амир" ва бошқа қадамжоларни томоша қилиб, сафарини Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейида якунладилар.

Янгиликлар лентаси
0