Лукашенко: Ўзбекистон террорчилар нишони остида қолиши мумкин

© KARAM AL-MASRI / AFPБоевики террористической группировки "Исламское государство" (Запрещена в РФ)
Боевики террористической группировки Исламское государство (Запрещена в РФ) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
26 декабрь, сешанба куни МДҲ га аъзо давлатлар раҳарлари Москва шаҳрида ўтказилган йиғилишда минтақага бўлаётган хавф-хатарлар, таҳдидлар ва хавфсизликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Ўзбекистон террорчилик уюшмалари нишони остида қолиши мумкин, деб баёнот қилди Беларус президенти Александр Лукашенко МДҲ давлатлари етакчиларининг норасмий учрашувида.

Директор ФСБ России Александр Бортников - Sputnik Ўзбекистон
Жангарилар МДҲ давлатлари элчихоналарига ҳужум уюштирмоқчи бўлган – ФХХ
Бундан ташқари, Беларус етакчисининг фикрига кўра, жангарилар Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ҳам таҳдид солмоқда.
"Ўйлайманки, ушбу масала ОДКБда кун тартибидан жой олади", — деди у.

Лукашенко, шунингдек, Афғонистонда террорчиларнинг эркин ҳаракатланишларига йўл қўйиб бўлмаслигини қайд этди.
"Сиз яқинда ушбу йиғилишда иштирок этаётган, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари огоҳлантираётган хавф ҳақида гапирдингиз, Яқин Шарқдан сиқиб чиқарилаётган террорчилар Афғонистонга қочиб ўтади, дедингиз. Сиз яқинда ўша ерда кучлар жамланаётганини айтдингиз, уларнинг мақсади эса барчага аён. Шу боис, уруш юз беришига йўл қўймаслик керак, нега деганда, аҳвол Суриядагидан ҳам оғирроқ бўлиши мумкин", — деб таъкидлади у Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилар экан.

Янгиликлар лентаси
0