Жамият

Ишлаётган шифокор-пенсионерлар пенсияни тўлиқ миқдорда олади

CC0 / pixabay / фонендоскоп
фонендоскоп - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президентининг "Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, 2018 йил 1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотларида ишловчи шифокор-пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланиши белгиланди.

Қарорда давлат тиббиёт ташкилотларининг ёрдамчи бўлинмаларини (озиқ-овқат блоклари, кир ювиш хоналари, тиббий чиқиндиларни йўқ қилиш ва ҳ.к.) хусусий сектор вакилларига бериш орқали давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш назарда тутилган.

Медицинские работники - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
ОТБ Ўзбекистон тиббиёт соҳасини яхшилаш учун 45 миллион $ ажратади

Бундан ташқари, хусусий тиббиёт ташкилотларига шартнома асосида давлат тиббиёт ташкилотларининг баъзи бир тиббий хизмат турлари (лаборатория, гемодиализ, стерилизация ва бошқалар) ҳам ўтказилади. Уларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Тошкент шаҳрида Корея Республикаси етакчи олий тиббий таълим муассасаларидан бирининг фаолияти ташкил этилади.

Шунингдек, Корея Республикасининг тиббиёт марказлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда "AKFA MEDLINE" МЧЖ хусусий клиникаси негизида хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш ва маҳаллий тиббиёт кадрлари малакасини ошириш Маркази ташкил этилади.

Ҳужжатда хусусан, "Асака" акциядорлик-тижорат банки қошида ташкил этилган нодавлат тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш жамғармасига ҳар бир ҳудуд учун ҳажми 1 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлган навбатдаги 14 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги транш кредит маблағларини ажратиш назарда тутилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларига хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш учун имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала