"Ўзбекистон ҳаво йўллари" байрам чегирмаларини эълон қилди

© Commons.wikimediaСамолёт авиакомпании "Узбекистон хаво йуллари"
Самолёт авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чегирмалар ўзбекистонликлар мамлакат бўйлаб саёҳат қилишлари, Буюк Ипак йўли шаҳарларидаги тарихий-маданий обидаларга ташриф буюриш имкониятидан фойдалана олишлари учун жорий этилди

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси 2017 йилнинг 30 декабридан 2018 йилнинг 3 январига қадар маҳаллий йўналишларда 50 % гача чегирмаларни киритди, деб хабар берди МАК матбуот хизмати.

Ўзбекистонда янги йил байрами кунлари учун қўшимча 24 та поезд қатнови йўлга қўйилди

Хабарга кўра, чегирмалар ўзбекистонликлар мамлакат бўйлаб саёҳат қилишлари, Буюк Ипак йўли шаҳарларидаги тарихий-маданий обидаларга ташриф буюриш имкониятидан фойдалана олишлари учун жорий этилди.

Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси томонидан МАКнинг республика ичидаги барча қатновларига 2017 йилнинг 30-декабридан 2018 йилнинг 3-январига қадар қуйидаги чегирмалар ишлаб чиқилди:

40% — сайёҳлик гуруҳлари учун (5 ва ундан ортиқ киши), 6 дан 15 ёшгача бўлган болалар; лицей, коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари учун;

50% — оилалар учун (2 ва ундан ортиқ киши), болалари билан учадиган ота-оналар учун.

Янгиликлар лентаси
0