Жамият

Андижон вилоятидаги икки туманга ҳокимлар тайинланди

© Foto, Элмурод ЭрматовАндижан. Областной хокимият.
Андижан. Областной хокимият. - Sputnik Ўзбекистон
Булоқбоши ва Улуғнор туманларига ҳокимлар тайинланди

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Андижон вилоятининг Булоқбоши ва Улуғнор туманларига ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Ўткирбек Комилжонович Мамуров Булоқбоши тумани ҳокими этиб тайинланди.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Андижон шаҳри ҳокими жаримага тортилди - Бош прокуратура

Ўткирбек Мамуров 1973 йилда Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган. 1997 йилда К.Тимирязев номли Москва қишлоқ хўжалик академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — олим-агроном-агрохимик-тупроқшунос.

У 2014 йилдан шу вақтга қадар Андижон вилояти ғўза уруғчилиги бирлашмаси раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Улуғнор туманига эса Дониёр Тўйчиевич Махсудов ҳоким этиб тайинланди.

Дониёр Махсудов 1976 йилда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган, 1998 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини (сиртқи), 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — иқтисодчи.

У 2011 йилдан буён Булоқбоши туманига ҳокимлик қилиб келаётганди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала