Ҳодисалар

Операция муваффақиятли ўтди - Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Петербургда жароҳатланган Ўзбекистон фуқароси ҳолати ҳақида маълумот берди

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармасининг маълумотларига кўра, Санкт-Петербург шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароси Ҳазраткул Аликуловнинг (исми аниқлаштирилди) ҳолати муваффақиятли операциядан сўнг барқарор. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Взрыв в Перекрестке в Санкт-Петербурге. 27 декабря 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Петербургда "Перекресток" дўконида кучли портлаш содир бўлди

Хабарда айтилишича, Александровский номли 17-сон шаҳар касалхонасида ўтказилган операция натижасида унинг танасига жароҳат етказган жисм олиб ташланди.

"ТИВ Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг Россиядаги консуллиги ходимлари Санкт-Петербург шаҳри расмийлари билан доимий алоқада бўлиб, теракт оқибатида жабрланганга тегишли қопловлар бериш бўйича чоралар кўрдилар", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 27 декабрь куни Санкт-Петербургдаги "Перекресток" дўконида портлаш содир этилди. Ушбу теракт натижасида жами 13 киши жароҳатланган бўлиб, олти киши касалхонага ётқизилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала