Дин ишлари бўйича қўмита "Ҳаж-2018" мавсуми нархи борасида изоҳ берди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишПаломники в Мекке
Паломники в Мекке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўмита фуқароларга ҳар қандай нохолис маълумотларга ишониб кетавермасликларини тавсия этмоқда

ТОШКЕНТ, 30 дек — Sputnik. Январь ойида "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши йиғилишида зиёратчилар томонидан тўланадиган маблағ муҳокама қилинади ва нархи белгиланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қўмитанинг билдиришича, ҳозирги кунда интернет сайтлари, ижтимоий тармоқлар ҳамда оммавий ахборот воситаларида Ҳаж мавсумининг нархи масаласида билдирилган маълумот фуқаролар орасида турли хил асоссиз муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Группа паломников в Саудовскую Аравию из Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун умра квотасини 2 бараварга оширди

"Ўзбекистон Республикасида Ҳаж ва Умра мавсумларини намунали ташкил этиш ишлари "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши қарорлари асосида амалга оширилди. Ҳаж мавсумига тайёргарлик ишлари Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазири билан бўлиб ўтадиган учрашувдан сўнг бошланади. Ушбу учрашувда ҳаж мавсумини намунали, тартибли ва энг юқори даражада ўтказиш масалалари муҳокама қилинади", дейилади қўмита изоҳида.

Маълум қилинишича, январь ойида "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши йиғилишида зиёратчилар томонидан тўланадиган маблағ муҳокама қилинади ва нархи белгиланади.

Шунингдек, 2018 йилги Ҳаж мавсуми зиёратчиларини саралашда унинг моддий ва жисмоний жиҳатдан "Ҳаж" сафарига тайёрлиги, аввал Ҳажга бормаганлиги, ислом дини ва Ҳаж ибодати ҳақидаги тушунчалари ҳисобга олинади.

Зиёратчининг маънавияти, маърифати ва одоб-ахлоқи, маҳалладаги обрў-эътибори, оиласидаги муҳитнинг соғломлиги ва фарзандларининг ижобий тавсифланиши, маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга қўшаётган ҳиссаси, йўлдан адашганларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, уларнинг ижтимоий мослашувига ёрдам беришига алоҳида эътибор қаратилади.

Қўмита фуқароларга мазкур масалаларда мутасадди вазирлик ва идоралар берган маълумотларга эътибор қаратишларини, ҳар қандай нохолис маълумотларга ишониб кетавермасликларини тавсия этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0