Жамият

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Янги йил билан табриклади

Россия президенти Россия-Ўзбекистон стратегик шериклиги ва иттифоқчилиги келгусида ҳам ривожланишига ҳамда Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида янада фаол ҳамкорликка эришилишига ишонч билдирди

ТОШКЕНТ, 30 дек – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон президентига йўлланган қутлов мактубида Россия президенти ўзаро саъй-ҳаракатлар натижасида якунланиб бораётган йил Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларда ҳақиқий олға силжиш йили бўлганини таъкидлади: барча соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик сифатини юқори даражага олиб чиқадиган қатор муҳим битимлар имзоланди.

Россия президенти эришилган натижалардан келиб чиқиб, Россия-Ўзбекистон стратегик шериклиги ва иттифоқчилиги келгусида ҳам ривожланишига ҳамда Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида янада фаол ҳамкорликка эришилишига ишонч билдирди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала