Австралиядаги авиаҳалокатда британиялик миллионер оиласи билан ҳалок бўлди

© REUTERS / EDGAR SUСолнечное затмение
Солнечное затмение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Compass Group - корпоратив озуқа бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири. У дунёнинг 50та мамлакатида фаолият юритади ва офислар, заводлар, мактаблар, университетлар, касалхоналар, қамоқхоналар, спорт объектлари ва нефт платформаларига озиқ-овқат етказиб беради. Йилига компания тахминан 4 миллиард одамга хизмат кўрсатади

ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Британия кейтеринг компанияси — Compass Group ижрочи директори Ричард Казинс ва унинг қариндошлари Австралияда юз берган авиаҳалокат қурбонига айланишди деб хабар берди РИА Новости.

Илгарироқ бир моторли DHC-2 Beaver самолёти Хоксбери дарёсига қулагани ҳақида хабар берилган эди. Самолёт бортида бўлган олти киши — учувчи ва беш нафар йўловчилар ҳалокат қурбонларига айланишган.

"Чуқур қайғу билан шуни тасдиқлаймизки, Ричард Казинс ва унинг энг яқин тўрт қариндоши 2017 йилнинг 31 декабр куни Австралияда юз берган авиаҳалокат қурбонига айланишди", — дейилади компания баёнотида.

Compass Group директорлар кенгаши раиси Пол Уолш авиаҳалокат муносабати билан таъзия изҳор қилган. "Ушбу кутилмаган даҳшатли хабар бизни қаттиқ қайғуга солди. Compass Group ходимлари хаёлан Ричард оиласи ва дўстлари билан" — дед Уолш.

Compass Group — корпоратив озуқа бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардан бири. У дунёнинг 50та мамлакатида фаолият юритади ва офис, заводлар, мактаблар, университетлар, касалхоналар, қамоқхоналар, спорт объектлари ва нефт платформаларига озиқ-овқат етказиб беради. Йилига компания тахминан 4 миллиард одамга хизмат кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0