Қора автомобиллар Туркманистонда таъқиқланди

© Sputnik / Константин Чалабов / Фотобанкка ўтишАвтомобиль
Автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида қора рангдаги автомобиллар жарима майдончаларига эвакуация қилинмоқда. Машиналар уларни оқ ёки бошқа очиқ рангга бўяш шарти билан қайтарилмоқда

ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Туркманистонда 2018 йилнинг январ ойидан бошлаб қора рангдаги автомобиллар бошқаруви таъқиқланди, деб хабар қилмоқда "Хроника Туркменистана" нашри.

Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Туркманистон президенти мерганлик бўйича ҳарбийларга дарс ўтди
Мамлакат ҳукумати 2015 йилдаёқ қора рангдаги автомобилларни олиб киришга таъқиқ киритган эди. Эндиликда қора рангдаги машиналар кўчалардан тўппа-тўғри йўл полицияси жарима майдончаларига эвакуация қилинмоқда.

Жорий этилган янги талаблар туфайли автосервисларда автомобилларни қайта бўяш хизматлари нархи икки баробарга ошган. Агар илгари машинани бўятиш 500 доллар турган бўлса, ҳозирда бу 1000 долларга тушмоқда.

Туркманистон ҳукумати ушбу таъқиқ сабабларини изоҳлай олгани йўқ, деб ёзган нашр. Саволлар ва эътирозларга улар фақатгина "оқ рангдаги машиналарни харид қилиш керак, чунки оқ ранг омад келтиради", — дея жавоб қайтаришаётгани маълум.

Нашр шунингдек, оқ ранг — иримларга ишонадиган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг севимли ранги эканлигини келтириб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала