Тожик имоми Эронни 150 минг тожикистонликнинг ўлимида айблади

© Sputnik / Александр Паниотов / Медиабанкка ўтишКупол мечети
Купол мечети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Имомнинг айбловига кўра, ўтган асрнинг 90-йилларида Тожикистондаги ислом фундаментализми тарафдорларини айнан Теҳрон қўллаб-қувватлаган

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Ҳакимий масжиди имом хатиби Абдусаттор Юсупов Тожикистоннинг 150 минг фуқароси ўлимида айнан Эрон айбдор, деб таъкидлади. Унинг бундай баёноти Тожикистон дин ишлари бўйича қўмитаси сайтига жойлаштирилди, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.

Имомнинг айбловига кўра, ўтган асрнинг 90-йилларида Тожикистондаги ислом фундаментализми тарафдорларини айнан Теҳрон (молиявий ва тарғибот ишлари орқали) қўллаб-қувватлаган. Шу тарзда у 1992-1997 йилларда фуқаролар уруши келиб чиқишига сабабчи бўлган.

Абдусаттор Юсуповнинг билдиришича, Эрон ҳозиргача мамлакатда фаолияти тақиқланган Тожикистон ислом уйғониш партиясини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Имом халқни “миллат етакчиси – президент Эмомали раҳмон атрофида бирлашишга” чақирди.

Хабарда айтилишича, имом тарафидан фуқаролар урушида ҳалок бўлганлар сони бир неча бараварга ошириб айтилган. Низолар давомида 70 мингга яқин киши ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган деб ҳисобланади. Яна 60000дан ортиқ киши Афғонистонга қочиб ўтган ва 200 мингга яқин киши МДҲ мамлакатларига қочоқ сифатида кўчиб ўтган.

Янгиликлар лентаси
0