Ишлаётган нафақахўрларга пенсия тўлаш тартиби ўзгарди

Oбуна бўлиш
“Халқ ...”, “Хизмат кўрсатган ...” каби унвонларига сазовор бўлган пенсионерлар уларнинг ишлаш ишламаслигидан қатъий назар – пенсиларни тўлиқ миқдорда оладиган бўлди.

ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 январидан айрим тоифадаги ишлаётган пенсионарлар учун нафақа тўлашнинг янги тартиби жорий этилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Бундан буён, “Халқ…”, “Хизмат кўрсатган…”  унвонларига сазовор бўлган пенсионерлар, уларнинг ишлаш ишламаслигидан қатъий назар – тўлиқ миқдорда нафақа оладилар.

Ундан ташқари, фан, адабиёт ва санъат соҳасида яратган ихтиролари учун гонорар ва муаллифлик ҳуқуқи тўловлари олаётган пенсионерлар ҳам нафақаларини тўлиқ миқдорда олишлари мумкин. Фақат бунинг учун улар ҳеч қаерда меҳнат шартномаси асосида ишламасликлари керак.

В операционные комплексы Республиканского специализированного центра хирургии имени академика В.Вахидова в Узбекистане внедрена система стерилизации воздуха до 99,9 процента - Sputnik Ўзбекистон
Ишловчи шифокор пенсионерларга нафақа тўлиқ миқдорда тўланади

Тўланаётган қўшимча нафақа миқдори Давлат бюджети ҳисобидан ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Нафақа фонди ҳисобидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаётган пенсионерлар, айрим имтиёзли тоифалардан ташқари, белгиланган нафақа миқдоридан 50 %ини олишади.

Эслатиб ўтамиз, имтиёзли тоифадаги нафақахўрларга I ва II гуруҳ ногиронлари, Чернобыл ногиронлари, маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари, диний таълим соҳасида ишлаётган аёллар ҳамда Иккинчи жаҳон уруши иш иштирокчилари ва меҳнат ветеранлари киради. Янги қарорга асосан ушбу имтиёзга эга бўлган фуқаролар сони янги тоифалар эвазига кенгайтирилди.

Янгиликлар лентаси
0