Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифини бошлади

Oбуна бўлиш
Президент жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Тошкент вилоятига чиққан

ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Бугун, 5 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Зангиота туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Кабинет министров Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: ҳар бир тизимдаги ўзгаришларни жойларда одамлар сезиши керак

Хабарда айтилишича, Зангиота туманидаги "Highway Logistics" марказида ташкил қилинган божхона бўлими, мавжуд техникалар, транспорт қатнови ва маҳсулотларни ортиш ҳамда етказиш тизими билан танишиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлашда  замонавий технологияларни қўллаш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Шу ерда Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини ошириш, 2018-2019 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш, чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш, чорвачилик, иссиқхона хўжалигини ташкил этиш дастурлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Президент лойиҳаларни янада такомиллаштириш бўйича мутассаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни янада жадаллаштириш, вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, ушбу вазифаларни амалга оширишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг масъулиятини янада кучайтириш, шунингдек шаҳар ва туманлар аҳолисининг фаровонлигини ошириш ва турмуш сифатини яхшилаш мақсадида 2017 йил 20 июль куни Ўзбекистон президентининг "Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинган.

Янгиликлар лентаси
0