Президент матбуот-хизматининг собиқ раҳбари янги лавозимга тайинланди

© podrobno.uzАсад Ходжаев - пресс-секретарь президента республики Узбекистан
Асад Ходжаев - пресс-секретарь президента республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Асаджон Хўжаев янги лавозимни эгаллади

ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Асаджон Хўжаев Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Асаджон Хўжаев 1970 йилда туғилган. Тошкент электротехника алоқа институти ва Президент ҳузуридаги давлат қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича электралоқа муҳандиси, иқтисод магистри.

Охирги пайтларда Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари — Президент матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаётганди. Ундан олдин — 2012-2017 йилларда Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона директори сифатида фаолият юритган.

Янгиликлар лентаси
0