Ўзбекистон армияси - Марказий Осиёда энг қудратли армиялардан бири

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев матбуот хизмати томонидан 14 январь - Ватан ҳимоячилар куни муносабати билан ҳарбийларга бағишланган видео жойлаштирилди

Видео роликда "Каттақўрғон" ҳарбий дала ўқув майдонида тезкор-тактик ўқув машғулотлар тасвирга олинган.

Ҳарбийлар дала ўқув майдонида қўшинлар томонидан душман таҳдидини қайтариш ва уни йўқ қилишга доир бир-бирига боғлиқ бўлган жами жанговар ҳаракатлар, эпизодлар намойиш этилди.

Дунёнинг етакчи халқаро ташкилотлар томонидан мунтазам равишда чоп этилаётган ҳисоботларда Ўзбекистон Қуролли кучлари МДҲ давлатлари орасида энг зўр армия сифатида тан олиб келинади.

Хусусан, Global Firepower экспертлари ўтказган тадқиқотга кўра, Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли 50 армияси рўйхатига киритилган ва бу билан Марказий Осиёдаги энг қудратли ҳарбий держава номига сазовор бўлган.

 

 

Янгиликлар лентаси
0