Мирзиёев Дипломатия университети фаолиятидан норози бўлди

© Ботиржон ГаниевЖаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчилари
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчилари - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети чинакам истиқболли, ўз касбига садоқатли ва профессионал ёш кадрлар тайёрлаш бўйича вазифаларни тўлақонли бажараётгани йўқ, деди Мирзиёев

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Мирзиёев Дипломатия университети фаолиятидан норози бўлди. "Айни вақтда дипломат кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда", — деб айтган президент жума куни элчилар билан ўтказган йиғилиш давомида.

"Афсуски, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети) чинакам истиқболли, ўз касбига садоқатли ва профессионал ёш кадрлар тайёрлаш бўйича вазифаларни тўлақонли бажараётгани йўқ. Университет битирувчиларининг давлат идораларига ишга жойлашиши ўта паст даражада қолмоқда.

Выступление Шавката Мирзиёева перед депутатами Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
"Элчи бўлса-ю": Мирзиёев элчиларга мудраб ётмасликни маслаҳат берди
Мисол учун, 2017 йилда университетни битирган 235 ёшларнинг атиги 14 нафари Ташқи ишлар вазирлигига ишга қабул қилинган. Улар орасида халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини битирган биронта ҳам йигит-қиз йўқ.

Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ҳам ушбу университетни ўтган йил тамомлаган биронта ёш мутахассис ишга олинмаган.

Шу муносабат билан Комиссия (О.Муродов) Бош вазир А.Арипов, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари Р.Қосимов, У.Исмоилов билан биргаликда бир ой муддатда: Ташқи ишлар вазирлигида кадрлар билан ишлашни самарали ташкил этиш, аввало, иқтидорли ёш мутахассисларни жалб қилиш бўйича аниқ таклифлар; Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тайёрлаши лозим", деди Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ қатор ОАВлар дипломатия университети ректори А.Жуманов ишдан олингани тўғрисида хабар тарқатган эди. Ҳозирча бу маълумот расман ўз тасдиғини топгани йўқ.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала